Ру Ўз O`z En

Пахтачилик соҳасида ислоҳотлар давом этади...

30 Апрель 2020 3330

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг шу йил март ойида “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли тарихий қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиш ҳамда пахта хом ашёсининг ҳарид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилди.

Пахта хом-ашёси асосан пахта тўқимачилик ташкилотчилари ва пахта тўқимачилик кластерларига ажратилган ҳудудларда фермер хўжаликлари билан тузилган фьючерс шартномалари асосида амалга оширилиши, пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилиши белгиланди.

Тайёрланган пахта хом-ашёси пахта тўқимачилик ташкилотчилари ва пахта тўқимачилик кластерлари, шунингдек ташкил этилиши назарда тутилган фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперацияларига тегишли ёки улар томонидан ижарага олинган пахта тозалаш корхоналарида амалга оширилади.

Амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга амалий ва методологик ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, “Paxtasanoat ilmiy markazi” АЖ ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда пахта хом-ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сақлаш жараёнларини ҳуқуқий тартибга солишни жаҳон амалиёти ўрганилиб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки айни вақтда амалдаги пахта хом-ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ҳисобини юритиш бўйича ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Бу борада ижобий йўналиш - қишлоқ хўжалигида хусусан пахтани дастлабки ишлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга ўз хиссасини қўшиш мақсадида, “Ўзагроинспекция” томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари билан ҳамкорлик қилишнинг янги кўриниши - меморандумлар тузиш режалаштирилмоқда ва унга кўра:

- пахта хом-ашёсини қабул қилишда амалдаги давлат стандартларига риоя этилиши ва бунда фермер хўжаликлари ва кластерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш;

- пахта ғарамларини тўғри жойлаштириш, профилактика тадбирларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича ҳамкорликда мониторинг қилиб бориш;

- пахтани қайта ишлашда самарали технологик жараёнини танлаш, унга амал қилиш, ишлаб чиқаришда асоссиз йўқотишлар, куйиндилар ва нобудгарчиликларни олдини олиш;

- ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотлари сифат кўрсаткичларини тўғри аниқлаш;

- пахта маҳсулотлари ҳисобини юритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб бориш борасида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

“Ўзагроинспекция”нинг мақсади бугунги кунда бу соҳага илк бор қадам қўйган тадбиркорларимиз ишини назорат қилиш, уларнинг хато ва камчиликларни топиш эмас, балки уларга кўмакдош бўлиб, фаолиятини ҳар томонлама қўллаб қувватлашдан иборатдир.

"Ўзагроинспекция"

Text to speech