Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 14.11.2024-yilda қабул қилинган ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январидан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари, текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга ошириш тартиби жорий этилди.
Шу муносабат билан Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази давлат муассаси Хоразм вилоят бўлими ходимлари ўртасида ўзаро ҳуқуқий тарғибот соати ўтказилди.
Тадбирда Инспекциянинг вилоят бошқармаси юридик таъминлаш бўйича бош мутахассиси U.Hayitboyev, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш шўбаси мутахассислари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Хусусан, тадбирнинг очилиш қисмида U.Hayitboyev ва D.Qutlimuratovlar томонидан келгуси йилнинг дастлабки кунлариданоқ уруғлик етиштирувчи тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишларда юқорида кўрсатиб ўтилган Президент Фармони талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Келгуси йил ҳосили тақдирини белгиловчи уруғнинг сифатли бўлишини таъминлашда ўтказиладиган назорат тадбирларида айни шу соҳа вакилларининг ҳамкорлиги жуда муҳим бўлиб, бу борада ўтказиладиган текширишларда қонунчилик талабларига риоя этилиши муҳим аҳамият касб этади.
Тарғибот тадбирлари қизғин мунозаралар ва савол жавобга бой тарзда, кўтаринки кайфиятда бошланиб, бу каби тадбирлар соҳа вакиллари иштирокида доимий тарзда ўтказилиши борасида келишиб олинди.
Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси
Юридик таъминлаш бўйича бош мутахассис - U.Hayitboyev,
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва
таъминотини назорат қилиш шўбаси mutaxassisi- D.Qutlimurat