Бугунги кунда Самарқанд вилоятда 2024 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган 104 минг 230 гектар ғалла майдонлари тўлиқ туплаш фазасида ривожланмоқда.
Инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларни ўтказишда ривождан ортда қолган майдонларни қолоқликдан чиқариш асосий мақсад қилиб олинган. Қолоқ ҳисобланган фермер хўжаликларида куз-қиш мавсумида амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши Инспекция назоратига олинган.
Шунингдек, мавсум бошидан буён 1,8 марта ёки 167 фоиз майдонда суғориш ишлари амалга оширилди.
Яна бир муҳим тадбир, ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқариш ишлари вилоят ҳудудларида февраль ойи учун 42 минг 194 тонна ёки 13,5 фоиз жамғарилган.
Шу билан бирга, ғаллани вегетация даврида озиқлантириш учун талаб этиладиган 73 минг 184 тонна азотли минерал ўғитларининг бугунги кунгача 39 минг 594 тоннаси ёки 54,1 фоизи захира қилинган.
-Вилоятда башорат қилинган 94 минг 230 гектар ғалла майдонида бегона ўтларга қарши кураш учун 76 минг 511 гектарга ёки 81 фоизга, касалликларга қарши фунгицидлар 47 124 гектарга ёки 50 фоизга, зараркунандаларга қарши инсектоакарицидлар 14 007 гектарга ёки 14,9 фоиз кимёвий препаратлар захираси яратилган - дейди “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси Ш. Бутунов. - Бошқарма ва туман бўлимлари томонидан мавсум бошидан буён 110 минг 341 гектар ғалла майдонларида назорат тадбирлари ўтказилди.
Олиб борилган назорат тадбирлари давомида 1 минг 551 та фермер хўжалигининг 3 минг 950 гектар ғалла майдонида камчиликлар аниқланди.
Ушбу камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 2 минг 786 та огоҳлантириш ва 31 та тақдимномалар берилди.
"Ўзагроинспекция" Ахборт хизмати