Ру Ўз O`z En

2024 йил ҳосили учун сифатли уруғлик чигит тайёрлаш ишлари назоратда

9 Январь 2024 2253

Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ва туман бўлими қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини етиштирилишини назорат қилиш мутахассислари томонидан мониторинг тадбирлар олиб борилмоқда.

Вилоятда 2024 йил ҳосили учун сифатли уруғлик чигит тайёрлаш мақсадида жами 4 минг 145 тонна шундан, “Бухоро уруғчилиги” МЧЖ томонидан 1 минг 77 тонна, “Бухоро пахта уруғчилиги” МЧЖ томонидан 2 934 тонна, “БСТ Агрокомплекс кластер” МЧЖ томонидан 134 тонна уруғлик чигитларни дорилаш ишлари режалаштирилган.

Ҳозирги кунда, вилоят бўйича 1 минг 104 тонна ёки 21,0 фоиз тозалаш саралаш ва 627 тонна ёки 16,0 фоиз туксизлантириш, дорилаш, қоплаш ишлари амалга оширилган. Жумладан, «Ромитех» МЧЖга қарашли “Бухоро уруғчилиги” МЧЖ томонидан 110 тонна ёки 14,0 фоиз тозалаш саралаш ва 18 тонна ёки 3,0 фоиз, “Бухоро Агрокластер” МЧЖга қарашли “Бухоро пахта уруғчилиги” МЧЖ томонидан 994 тонна ёки 25,0 фоиз тозалаш саралаш ва 610 тонна ёки 21,0 фоиз туксизлантириш, дорилаш, қоплаш ишлари амалга оширилган.

Уруғлик цехларида тайёрланган тозалаш-саралаш, туксизлантириш ва дориланган уруғлик чигитни учувчанлиги, механик шикастланганлиги, ифлослиги, туклилиги, 1000 дона чигитнинг оғирлиги, чигитнинг ўлчами бўйича бир хиллиги, намлиги бўйича ҳар 2 соатда таҳлиллар олиниб, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ вилоят филиали мутахассислари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

«Ўзагроинспекция» Бухоро вилоят бошқармаси

Text to speech