Кеча видеоселекторда келгуси ҳафтада Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилиши маълум қилинди. Аслида ўтган йили декабрь ойидаги Президент фармонида бу назарда тутилган эди, кеча Давлат раҳбари томонидан қайта эслатиб ўтилди.
Кетма-кет 5 кунлик дам олиш ҳаммага эмас, фақат ҳафтасига 5 кун ишловчиларга 5 кун дам олиш бўлади. Ҳафтасига 6 кун ишловчиларга эса 4 кун дам олиш берилади;
Президент фармонида 4 май (чоршанба) ва 5 май (пайшанба) кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинган. Лекин бу ерда Рамазон Ҳайити 3 майга тўғри келиши ҳисобга олинган.
Ҳайит байрами 2 майга тўғри келган тақдирда дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:
30 апрель (шанба);
1 май (якшанба);
2 май (душанба) — Рамазон ҳайити;
3 май (сешанба) — кўчирилган дам олиш куни;
4 май (чоршанба) — кўчирилган дам олиш куни.
Изоҳ: 5 кун ишловчилар кўчирилган дам олиш кунлари эвазига 7 май ва 14 май шанба кунлари ҳам ишга чиқиши керак бўлади.
ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:
1 май (якшанба);
2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни.
@xs.uz