Ру Ўз O`z En

Самарқанд: "қўшма рейд" лар давомида 135 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди

19 Февраль 2024 1556

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Республика ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамкорлигидаги тадбирлар режасига кўра, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари “Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқарма ва туманлар бўлимлари томонидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу мақсадда инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида жами 135 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, шундан январь ойи ҳолатига 74 та, февраль ойининг 15 февраль ҳолатига 61 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан таъсирчан чоралар қўлланилди.

Айни 15 февраль куни ҳамкорликда ўтказилган “Қўшма рейд” тадбирлари давомида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Aziya Dor Rem Stroy Standart” МЧЖга қарашли 1 дона автогрейдер ҳамда 1 дона каток йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлиги аниқланиб, ундан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Мазкур ҳолат юзасидан мулкдорга техникаларни йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказганидан сўнг фойдаланишга рухсат берилиши ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.

Шунингдек, фуқаро З.К. га қарашли 1 дона, давлат рақами белгиси 30 CА 688 бўлган фронтал юклагични фуқаро Х.с томонидан тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ваколат доирасида фуқаро Х.C га нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси, 1-банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

“Қўшма рейд” тадбирларида 1 дона 2018 йилда ишлаб чиқарилган, Ж. Б 3CХС14М2НМ русумли экскаватор-юклагични Самарқанд шаҳри ҳудудидан кесиб ўтувчи М 39 халқаро магистрал йўлининг Мотрид қўрғонида фуқаро Ж.Б томонидан тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ваколат доирасида фуқаро Ж.Б га нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси, 1-банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 “Қўшма рейд” тадбирларида фуқаролар Р.Ж га ҳамда М.К ларга қарашли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ЖCБ 3CХС14М2НМ русумли 2 дона экскаватор-юклагични йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлиги аниқланди ва улардан фойдаланиш таъқиқланди. Мазкур ҳолат юзасидан мулкдорларга техникани йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказганидан сўнг фойдаланишга рухсат берилиши ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилди.

“Қўшма рейд” тадбирларида 1 дона 1996 йилда ишлаб чиқарилган, МТЗ-80 русумли тракторни Жомбой туман ҳудудидан кесиб ўтувчи М39 халқаро магистрал йўлида фуқаро М.Д томонидан тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ваколат доирасида фуқаро М.Дга нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси, 1-банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, трактор вақтинчалик жарима майдончасига олиб кетилди.

C.Қурбанов,  Агроинспексиянинг Самарқанд вилоят бошқармаси  Техника ҳолатини назорат қилиш шўбаси бошлиғи                                         

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech