Ру Ўз O`z En

Пахта qabul қилиш maskanlarining мавсум tayyorgarligi

28 Август 2024 1054

Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган “Бахт текстиль” МЧЖ, “Навбаҳор текстиль” МЧЖ ва “Навоий файзсом текстиль” МЧЖ ҳамда уларга қарашли 16 та пахта qabul қилиш масканларида 2024-йил пахта ҳосилини қисқа муддатларда сифатли qabul қилиб олиш мақсадида, барча пахта qabul қилиш maskanlarining жорий ва капитал таъмирлаш ишлари устидан мунтазам назорат «Ўзагроинспекция»нинг Навоий вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.

Бугунги кунда барча пахта qabul қилиш масканларида мавжуд 16 та лаборатория хоналари, 16 та тарозихона биноси ва 21 та электрон автомобиль тарозилари, 20 та пахта qabul қилиш ёпиқ омборлари ва 223 та очиқ ғарам майдончалари ҳамда 75 та пахта тушириш (кичик механизация воситалари) жорий ва капитал таъмирлаш ишлари якунланди.

Шунингдек, барча пахта qabul қилиш масканларида ёнғин хавфсизлиги tayyorgarligi ва ўлчов воситаларини давлат метрологик қиёсловидан ўтказиш ишлари амалга оширилиши Инспекциянинг вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан назоратга олинган.

Инспекция ходимларининг доимий равишда тушунтириш ишлари ва мониторинг кузатувлари олиб борилгани боис, пахта qabul қилиш масканларида пахтакорларимиз томонидан машаққатлар билан етиштирилган пахта хом-ашёсини ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўз вақтида топшириб кетиш имкониятининг пайдо бўлиши билан аҳамиятлидир.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси шўба бошлиғи N.Raxmatullayev.

Text to speech