Ру Ўз O`z En

Тошкент вилояти: мавсум олди қишлоқ хўжалиги техникалари шай ҳолатга келтирилмоқда

1 Февраль 2024 1550

Маълумки, қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказиш, уларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш ва мавсум олди Техникалар тайёргарлиги бўйича назоратни амалга ошириш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Айни пайтда, бу борада Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Вилоятда жорий йил баҳорги дала ишларида жами 8 минг 228 та қишлоқ хўжалик техникалари қатнашиши

режалаштирилган. 

Жумладан, 990 та чопиқ тракторлари, 990 та культиваторлар, 256 та чигит экиш сеялкалари, 305 та пуркагичлар, 287 та минерал ўғит сепкичлар, 88 та ер текислагичлар, 224 та чизеллар ва 5088 та тишли бороналарни ташкил этади.

«Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари томонидан туманларда техникаларнинг таъмирлаш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиқиб кўздан кечирилиб, тегишли амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Техникаларни таъмирлаш учун туманларда таъмирлаш масканлари ташкил этилган. Мазкур масканларда мобил таъмирлаш жиҳозлари (пайвандлаш аппарати, станоклар ва бошқ.), таъминотчи корхоналар томонидан сифатли эҳтиёт қисмлар савдоси ва таъмирлаш ишларига жалб этилган ишчи-хизматчилар учун иссиқ-овқат ва бошқа шарт-шароитлар яратилган бўлиб, натижада, Қуйичирчиқлик, Бекобод, Бўка ва Юқоричирчиқ туманларида техникаларни таъмирлаш ишлари якунига етказилган, Оққўрғон, Ўртачирчиқ, Пискент ва Чиноз туманларида таъмирлаш ишларини якунига етказилмоқда.

Юқоридаги ҳудудларда ҳар бир қишлоқ хўжалиги техникаси таъмир шартлари тўлиқ бажарганлиги бўйича қабул қилиниб, зарур ҳолларда, таъмирга оид керакли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.

Р. Шерматов, Тошкент вилояти бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш шўба бошлиғи 

 

 

Text to speech