Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланилиши назоратда

29 Февраль 2024 1936

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланиш устидан назорат бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспекция" нинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан амалга ошириб келинмоқда

Хусусан, “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5742-сонли Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ер мутахассислари томонидан ваколат доирасида бир қатор вазифалар бажарилмоқда.

Хусусан, вилоятда юридик ва жисмоний шахсларга ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Жумладан, Янгийўл туманидаги “Ниёзбош” ҳудудидаги “Universal AgroМЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан суғориладиган ер тоифасига кирадиган 39 балл бонитетли қишлоқ хўжалиги харитасининг 383қ-контуридаги 10,15 гектар экин ер майдонида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44-моддасига зид равишда балиқ боқиш учун ҳовуз ковлаш ишларини олиб бориши туфайли, экин ер майдонининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилишига сабаб бўлган. Бунинг натижасида жами 6 млрд. 171 млн. 282 минг сўм миқдорида зарар ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига тақдим этилди.

Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги сабзавотчилик йўналишдаги “Kelajak saxovati” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги  томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 383қ- контурдан 39 балл бонитетли 1,12 гектар суғориладиган ер майдони ўзбошимчалик билан  балиқ ҳовузи ковланганлиги оқибатида, ерга 680 млн. 969 минг сўм миқдорида зарар ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига тақдим этилди.

Шунингдек, ушбу ҳудуддаги ғалла-сабзавотчилик йўналишдаги “Ulkan LiderМЧЖ (номи ўзгартирилган) қишлоқ хўжалиги харитасининг 383к-контурда 39 балл бонитетли 0,12 гектар суғориладиган ер майдони ўзбошимчалик билан  балиқ боқиш учун ҳовуз ковланганлиги оқибатида, ерга 72 млн. 960 минг 980 сўм миқдорда зарар  ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига тақдим этилди. 

 Ш. Ахмедов, "Ўзагроинспекция"нинг Тошкент вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

Text to speech