Ру Ўз O`z En

Харид қилинаётган бошоқли дон сифати назоратда!

24 Июнь 2020 2933

Шу кунларда юртимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин ва уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш эса муҳим вазифа саналади.  Жорий йил ғалла ҳосилидан Республика бўйича 21 июнь ҳолатига давлат эҳтиёжларига физик вазнда 2 037,8 минг тонна, шундан 1 990,2 минг тонна буғдой ва 47,6 минг тонна арпа дони қабул қилинди.

Қабул қилинган буғдойнинг 1 903,7 минг тоннаси (95,7 фоизи) 3-синфга, 45,2 минг тоннаси (2,3 фоизи) 4-синфга, қолган 41,3 минг тоннаси (2,1 фоизи) 5-синфга қабул қилинган.

Қабул қилинган донларнинг  ўртача намлиги 13,15 %, ифлослиги  3,05 %, дон аралашмаси 5,78  % ни, натура оғирлиги  эса 748 гр/лни ва клейковина миқдори 23 фоизни ташкил қилмоқда.

Дон корхоналари томонидан қабул қилинган буғдой учун 4 149,0 тонна устама ва  27 952,0 тонна чегирмалар ҳисобланган.

Қабул қилинаётган доннинг сифатини кунлик таҳлил қилиб бориш ва доннинг сифати бўйича юзага келадиган низоли масалаларни жойида ҳал этиш учун Инспекциянинг марказий аппаратида, ҳудудий бошқармалар ва туманларда “Ишчи гуруҳлари” ташкил қилинган.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинаётган донларнинг сифати қайта таҳлил қилинганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 47 млн. 89 минг сўм кам айримларига  9 млн. 340 минг сўм кўп тўланганлиги аниқланиб, хўжаликлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди ва ижроси таъминланди.

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган бошоқли доннинг сифат кўрсаткичлари тўғри таҳлил қилиниши Инспекция мутахассислари томонидан кунлик назоратга олинган.

Дон топширувчилар ва қабул қилувчи корхоналар ўртасида доннинг сифати бўйича юзага келаётган низоли масалалар жойида ҳал этилмоқда.

  К. Ахмедов,

Дон, уруғлар ва улардан олинган

маҳсулотлардан фойдаланишни 

назорат қилиш бўлими бошлиғи. 

Text to speech