Ру Ўз O`z En

"Заковат" билимдонлари финал босқичида беллашдилар

28 Февраль 2024 1310

Бугунги кунда чуқур билим олиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ва ўз устида ишлаш ҳар бир давлат хизматчисининг муҳим вазифаси саналади. Йилдан йилга ривожланиб бораётган, инсонларни билим ва тафаккури билан баҳолаётган ҳозирги давр барчамиздан юксак салоҳият ва тинимсиз меҳнатни талаб қилмоқда.

Аввал таъкидланганидек, Президентнинг 2022-йил 20-январдаги “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ошириш ҳамда билимдон ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини бутун республика бўйлаб ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агроинспекция томонидан ташкил этилиб, танловнинг биринчи босқичида республика бўйлаб 150 та тумандан 600 нафар ходимлар иштирок этди ва ғолиб жамоалар республика босқичига йўлланма олди.

2024 -йил 28- февраль куни ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичида Инспекциянинг 13 та туман бўлимлари ходимларидан иборат жамоалар ўз билим ва салоҳиятини намоён этдилар. Интеллектуал ўйиннинг финал босқичида фахрли 3-ўринни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туман бўлими, фахрли 2-ўринни Самарқанднинг Нарпай туман бўлими, фахрли 1-ўринни эса Бухоро вилоятининг Пешку туман бўлими ходимларидан иборат жамоалар эгаллашди. Тадбир сўнгида Инспекция бошлиғи А. Вахабов томонидан интеллектуал ўйинидаги фаол иштироки учун ғолиб жамоалар Инспекциянинг билимдон кубоги ва пул ютуқлари, қолган 10 та туман бўлимлари жамоалари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Зеро, “Ўзагроинспекция” тизимида ҳам ушбу интеллектуал ўйиннинг ташкил этилиши ва унда ҳар бир туман бўлимлари ходимларининг фаол иштирок этганлиги Инспекция ходимларининг нафақат ўз ишининг етук мутахассиси эканликлари, балки, ташаббускор, билимли эканликларини ҳам кўрсатди, десак муболаға бўлмайди.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech