Ру Ўз O`z En

Пахта ҳосилини қабул қилиш онлайн тизими орқали назорат қилинмоқда

29 Октябрь 2024 85

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерларига қарашли пахта қабул қилиш масканларида 2024-йил пахта ҳосилини шаффоф ва уюшқоқлик билан йиғиб олишни ташкил этиш мақсадида пахта ҳосили  автоматлашган онлайн ҳисобга олиш «Агроплатформа» тизими орқали қабул қилинмоқда.

Бу ҳақида Агроинспекциянинг Самарқванд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган Пресс – турда таъкидланди.

Таъкидланадики, 2024 йил ҳосили учун вилоятдаги мавжуд 10 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 2 минг 228 та пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари билан фючерс шартномаси имзоланган.

Айним кунларда вилоят пахта далаларида йиғим-терим ишлари авжида. Кластер корхоналарига қарашли 31 та пахта қабул қилиш масканларида йиғиштириб олинган пахта хом ашёси пешма-пеш қабул қилинмоқда.

«Агроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари масъул ходимлари «АРБИТРАЖ» гуруҳлари фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида пахтани қабул қилишда низоли ҳолатларни бартараф этишда иштирок этмоқда.

 Жумладан, Арбитраж гуруҳлари томонидан бугунгача фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластери ўртасида 50-та низоли ҳолатлар бўйича далолатномалар тузилиб, шундан 39-та ҳолатда фермер хўжаликлари фойдасига, 11-та ҳолатда пахта-тўқимачилик кластерлари фойдасига ҳал этилган.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари пахта қабул қилиш масканларнинг пахта хом-ашёсини қабул қилиш бўйича кунлик назорат ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва давлат стандартлари талаблари асосида асосида пахта-тўқимачилик кластерларида пахта хом-ашёсининг сақланиши, реализация қилиниши юзасидан Инспекция ваколати доирасида назоратга олинган ҳамда соҳавий тавсиялар берилиб борилмоқда,-дейди,- «Агроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси шўба бошлиғи Баходир Рахмонов.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тадбир давомида пахта хом ашёсини қайта ишлаш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Пахта хом-ашёси ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси бошлиғи

B.Raxmonov

Text to speech