Ру Ўз O`z En

12 та ҳолатда сувдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олинди

5 Май 2021 1790

2021 йил март ойида Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, Ички ишлар вазири, Қишлоқ хўжалиги вазири, Сув хўжалиги вазири, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, Марказий банк раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси иштирокида “Сув ва сувдан фойдаланиш соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва сувдан фойдаланиш соҳасида қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда тақдим этиш тартиби”ни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, мазкур қарор 2021 йилнинг 10-март кунидан кучга кирди.

 “Ўзагроинспекциянинг Ургут туман бўлими ходимлари қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда кенг қамровли назорат тадбирларини амалга оширмоқдалар.

 Жумладан, сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан хўжасизларча фойдаланишнинг олдини олиш, сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик мақсадида, Ургут туман ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарлари билан ҳамкорликда тумандаги “Дарғом-1” насос станциясининг “Ғиждувон” йўналишидаги юқори босимли сув қувурига 12 та ҳолатда келгусида сувдан ноқонуний равишда фойдаланиш мақсадида тирқишлар ўрнатилганлиги аниқланиб, мазкур тирқишлар пайвандлаш аппарати ёрдамида беркитиб ташланди. Бунинг натижасида 12 та ҳолатда сувдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олинди.  

Зайнобиддин Сувонов, Ўзагроинспекциянинг Ургут тумани бўлими

бошлиғи ўринбосари

Text to speech