Ру Ўз O`z En

Жорий йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар бажарилиши «Ўзагроинспекция» назоратида

16 Август 2023 2323

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига, хусусан, чорвачилик тармоғига Республика Ҳукумати томонидан жуда катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ мамлакатимизда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қорамоллар бош сони 102,1 % (шундан, сигирлар 102,0 %), қўй ва эчкилар 102,4 %, паррандалар 108,1 % ва отлар 103,0 % ўсишга эришилди.

Бундан ташқари, жорий йилда чорвачилик йўналишидаги асосий устувор вазифалар ва ишлаб чиқилган дастурларга мувофиқ чорвачилик ва унинг тармоқларини янада ривожлантириш учун қиймати 10 трлн. сўмликдан ортиқ жами 2 мингдан ошиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва бунинг натижасида 26 минг нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 мартдаги “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 135-сон қарорида «Ўзагроинспекция»га юклатилган вазифадан келиб чиқиб, чорвачилик йўналишидаги асосий устувор вазифалар ва ишлаб чиқилган дастурларнинг жойлардаги ижроси тизимли равишда ташкил этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Хусусан, «Ўзагроинспекция» томонидан соҳага доир қонун ва қонуности меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан бир қатор мониторинг - назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган январь-июль ойларида 9 минг 147 та назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 8 минг 496 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 281 та ҳолатда масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари қўлланилди.

Бундан ташқари, 210 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилди.

Шунингдек, 7 минг 937 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, жиддий қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қонуний қарор қабул қилиш учун 34 та материаллар, шундан, 25 таси суд органларига, 9 таси прокуратура органларига юборилиши таъминланди.

Text to speech