Ру Ўз O`z En

ҒАЛЛА АПРОБАЦИЯ КЎРИГИНИ ЎТКАЗИЛИШИ НАЗОРАТ ҚИЛИБ БОРИЛМОҚДА

2 Июнь 2025 123

Вилоятда 2026 йил ғалла ҳосили учун 83 та уруғлик дон етиштирувчи субъектлар томонидан 2332 гектар майдондан 7200 тонна дон топшириш режалаштирилган.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси соҳавий мутахассислари томонидан туманларда ўтказилаётган апробация кўригини “Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.  

Бугунги кунда туманларда ташкил этилган апробатор комиссия аъзолари томонидан 2026 йил ғалла ҳосили учун етиштириб келинган 2332 гектар ер майдондан 1718 гектар (ёки режага нисбатан 74 фоиз) уруғлик ғалла майдонлари апробация кўригидан ўтказилди.

Шундан, 1673 гектар яроқли деб топилган бўлиб, 45 гектар уруғлик майдонлар уруғликка қўйилган талабларни бажармасдан келганлиги учун яроқсизга чиқарилган бўлса, 433 гектар майдон навдорлик кўрсаткичлари паст бўлганлиги сабабли уруғлик ғаллалар навларининг авлоди пасайтирилди.

Шунингдек, жорий йилда уруғлик ғалла етиштириб келган хўжалик раҳбарларига камида икки марта уруғлик ғалла майдонларини нав тозалаш ишларини сифатли қилиб бажаришлари ҳамда ўрим даврида уруғлик ғалла майдонлари ҳар бир контурнинг тўрт томонидан белгиланган комбайн билан ўриб, товар донга топширишлари тўғрисида керакли тавсиялар бериб, амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

 

Ўзагроинспексиянинг Навоий вилояти бошқармаси

Text to speech