Ру Ўз O`z En

ҒАЛЛА ЎРИМИ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК МАВЗУСИДА СЕМИНАР

30 Май 2025 121

Тошкент вилояти Бўка ва Қуйичирчиқ туманларида жорий йилги ғалла ўрим-йиғимини режали тарзда ташкил этиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Вилоятда 2025 йил ҳосилини ўз вақтида ва нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун вилоят бўйича жами 230 дона ғалла ўриш комбайнлари шай ҳолатга келтирилди.

Семинарда Тошкент вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Қорабойов, Вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғининг ўринбосари З.Иминов, туман ҳокимлари ва “Ўзагроинспексия”нинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи С.Садиков, ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашишди.

Шунингдек, тадбирга Бекобод, Оққўрғон, Пискент, Ўртачирчиқ, Янгийўл, Чиноз, Оҳангарон, Юқоричирчиқ, Қибрай, Бўстонлиқ, Зангиота ва Тошкент туманларидан мавсумга сафарбар этилган мутахассислар жалб этилди.

Мазкур семинарда жорий мавсумдаги ғалла ўрим-йиғимини самарали ташкил этиш, мавжуд техник ва ташкилий имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, шунингдек, ҳосилни йўқотишларсиз йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар берилди.

 Э.Р.Рахимжанов,

“Ўзагроинспексия”нинг Тошкент вилояти техника ҳолати назорат қилиш шуъбаси бош мутахассиси

Text to speech