Ру Ўз O`z En

Сурхондарё вилоятида уруғлик учун экилган пахта майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди

15 Август 2023 2384

2023 йил 9 август куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Аму-Занг жилолари” ҳудудидаги “Янги Ҳаёт” уруғчилик фермер хўжалигининг уруғлик пахта майдонларида дала апробацияси кўригини ўтказиш бўйича амалий ўқув семинари ўтказилди.

 

Семинарга вилоят ҳокимининг ўринбосари F.Ismoilov, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда туман бўлимлари бошлиғи ва ўринбосари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари бошлиғи, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ ҳудудий бошқармаси бошлиғи, «Ўзагроинспекция»нинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ва ўринбосари, агроинспекциянинг туман бўлими бошлиқлари ва уруғчилик йўналиши бўйича инспекторлари, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ вилоят раҳбарлари ва уларнинг туманлардаги вакиллари, Ингичка толали пахтачилик илмий тадқиқот институти директори, Элита уруғчилик хўжаликлари  бошлиқлари ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда вилоят ва туманлардан апробация ўтказиш учун тузилган комиссия аъзолари иштирок этишди.

Сурхондарё вилоятида 2023 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун тендер танловида ўтган 203 нафар субъектларнинг 7500 гектар майдонида уруғлик пахта етиштириш учун ғўзанинг юқори авлодли навлари экиб парваришланиб келмоқда. Ҳозирги кунга қадар ушбу майдонларда мутахассислар томонидан икки марта мониторинг ўтказилиб, 359 гектар майдон ривождан орқада қолганлиги, касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги, меъёридан ортиқ нав экилганлиги ва бошқа сабабларга кўра уруғлик олиш учун яроқсиз деб топилди.

 Эндиги вазифа уруғлик пахта олинадиган майдонларда апробация кўригини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўтказиб, келгуси йил ҳосили учун уруғлик пахта олинадиган майдонларни оқилона танлаб олишдир.

 Ўқув семинарида 2023 йил пахта ҳосилидан вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, тезпишар, серҳосил, касаллик  ва зараркунандаларга чидамли навларидан танлаб олиш бўйича барча қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотларга, асосан вилоят ва туманларда уруғлик олинадиган майдонларда ғўза апробациясини ўтказиш бўйича тузилган комиссия аъзоларига тегишли вазифалар юклатилди.

Апробация кўригини назорат қилиб бориш учун агроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларига ҳам бир қанча вазифалар белгилаб олинди, жумладан:

2024 йил ҳосили учун юқори сифатли уруғлик пахта хом-ашёсини жамғариш мақсадида инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан:

- апробация тадбирларининг уруғлик пахта етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудудларда танловлардан ўтган ва танлов комиссияси томонидан уруғлик пахта етиштиришга лаёқатли деб топилган майдонларда ўтказилишини;

- апробация кўриги давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрьдаги 641-сонли қарорига 3-илова билан тасдиқланган “Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида” Низом талабларига риоя қилинишини;

- ушбу қарорга 1-илова билан тасдиқланган “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта хом-ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 21 ва 22- бандлари талабларига риоя қилмаган уруғчилик субъектларининг ғўза майдонларини уруғлик етиштиришдан тўлиқ ёки қисман чиқарилишини;

- нав тозалиги Ўз ДСт-642 талабларига жавоб бермайдиган, икки ёки ундан ортиқ селекцион нав экилган уруғлик ғўза майдонлари апробация даврида уруғлик тайёрлашга яроқсиз деб топилиши ва уруғлик тайёрлашдан чиқарилишини;

- янги ва истиқболли ғўза навларининг қўшимча апробация қилинадиган майдонлари учраганда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли рухсати билан апробациядан ўтказилиши;

- апробация кўриги ўтказилган майдонларда апробация натижалари бўйича белгиланган шаклдаги далолатномалар ва дала журналларини тўғри тўлдирилишини назорат қилиб бориш вазифалари белгилаб олинди.

Text to speech