Ру Ўз O`z En

2020 йил ҳосили учун чигит экилган майдонларда ғўза навларининг Республика жанубий минтақалари бўйича жойлашуви

2 Июль 2020 4389

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4633-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечиш, пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар)га районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, пахта хом ашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу жумладан, уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинган ҳолда босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилди.

 

Шунга мувофиқ, жанубий минтақаларда 2020 йил ҳосили учун чигит экилган майдонларда ғўза навларининг жойлашуви таҳлил қилинди. Жумладан, Сурхондарё вилоятида жами 74,6 минг гектар майдонга эртапишар Бухоро-102, Султон, Бешқаҳрамон, Наманган-77, Порлоқ-1 ва ўртапишар Бухоро-8 навлари ҳамда ингичка толали Сурхон-14 ва Сурхон-103 навлари жойлаштирилгани аниқланди.

 

Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг 142 минг гектар майдонини ўртапишар Бухоро-6, Бухоро-8 навлари ҳамда эртапишар Бухоро-102, Наманган-77 ва Порлоқ-1 навлари эгаллаганини кузатиш мумкин.

 

Text to speech