Ру Ўз O`z En

2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли доннинг харид нархлари белгиланди

16 Июнь 2020 3308

Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ”Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги дон корхоналари, ғаллачилик кластерлари, ”Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари зиммасига юкланди.

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жориЙ этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг жаҳон бозори конъюнктураси ва минтақавий биржаларда кутилаётган дон нархлари ҳамда хўжаликларнинг дон етиштириш харажатлари таҳлилидан келиб чиқиб, коронавирус пандемияси даврида дон ва ун маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетишининг олдини олиш, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан:

Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 831-сон қарорига асосан давлат ресурсларига З 019 минг тонна, шу жумладан, 293,5 минг тонна уруғлик дон харид қилиш;

ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Белгиланишича, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар барча дон тайёрлов корхоналари ва ғаллачилик кластерлари қўшимча харид қилинадиган донни хўжаликлар билан келишилган нархларда шартнома асосида харид қилади.

Ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таьминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли доннинг харид нархлари

(1 тонна учун сўм)

Text to speech