Ру Ўз O`z En

2023 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш ишларига тайёргарлик Инспекция назоратида

22 Август 2022 2191

Ҳукуматнинг 2023 йил ҳосили учун ғалла навларини жойлаштириш, уруғлик дон тайёрлаш, дон экиш агрегатларини таъмирлаш, экиш учун ер тайёрлаш ва экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан берган топшириғига асосан, 2023 йил ҳосили учун 1 млн 241 минг 796 гектар, шундан 1 млн 186 минг 496 гектари сувли майдонларга ҳамда 55 минг 300 гектар лалми майдонларга бошоқли дон экинлари экилиши режалаштирилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида айни кунда муҳим ҳисобланган 2023 йил ҳосили учун ҳудудларда бошоқли дон экинларини экиш ишларини ташкил этилиши “Ўзагроинспекция” томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, бошоқли дон экинлари экишдан олдин ёки экиш билан бирга ерга бериладиган фосфорли ва калийли минерал ўғитлар талаби мониторинг қилинганда, бу йилги  экиш мавсумига (физик ҳолда) 222 минг 034 тонна фосфорли ҳамда 83 минг 335 тонна калийли минерал ўғитлар талаб этилиши маълум бўлди.

Шу билан бирга, “Ўзагроинспекция” томонидан дон экиш билан бериладиган фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг ҳудудларда жамғарилиши назорат қилиб борилиб, бугунги кунда Республика бўйича 33 минг 504 тонна фосфорли ва 6 минг 190 тонна калийли минерал ўғитлар жамғарилганлиги кузатилди.

Шунингдек, бошоқли дон экинларини ўз муддатида ва сифатли экиш ишларини амалга ошириш учун 1044 дона дон экиш сеялкалари ҳамда 7351 дона дон экиш мосламалари жалб қилинган.

Республика ҳудудларида бугунги кунда 37 минг 88 гектар майдонда бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрланиб, 5 минг 666 гектар майдонда дон экиш ишлари амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Ўзагроинспекция” томонидан бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш ишлари ҳамда ғалла парваришида амалга ошириладиган барча агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли ўтказилиши доимий назоратга олиб борилади.

Ўзагроинспекциянинг Қишлоқ хўжалигидаагротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech