Ру Ўз O`z En

2023 йилнинг ярим йиллик даврида кўриб чиқилган мурожаатларнинг асосий мазмуни юзасидан 

22 Август 2023 2385

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ва «Ўзагроинспекция» бошлиғининг 2020 йил 8 июндаги С5-сонли буйруғига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Таҳлилларга кўра, 2023 йилнинг ярим йиллик даврида «Ўзагроинспекция» марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Виртуал қабулхонаси, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали, «Ўзагроинспекция»нинг «Ишонч телефони», Инспекциянинг электрон почтаси ва Edo.ijro.uz идоралараро ҳужжат айланиш тизими ҳамда тўғридан-тўғри жами 396 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 306 таси кўриб чиқилган, 148 таси қаноатлантирилган 152 тасига тушунтириш хатлари берилган.

Юридик шахслар яъни тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий мазмуни Инспекциянинг давлат хизматларини кўрсатиш йўналишига қаратилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларини техник кўрикдан ўтказиш ва уларни рўйхатга олиб, янги намунадаги пластик шаклидаги техник гувоҳнома олиш бўйича сўровлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, «Ўзагроинспекция» томонидан жами 20 652 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.

Text to speech