Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга мувофиқ, Республикада экиладиган уруғлик картошкаларни буюртмачиларнинг аризаларига асосан, “Ўзагроинспекция” қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК томонидан маҳаллий тайёрланган ва хориждан келтирилган уруғлик картошкаларнинг экинбоплик сифат кўрсаткичлари таҳлил қилиниб сертификатлаштириш ишлари амалга оширилади ва бундай тадбирлар Инспекциянинг- Кўчатлар, мева ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштиришни назорат қилиш бўлими томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Бугунги кунга келиб, маҳаллий етиштирилиб тайёрланган уруғлик картошкалардан 600 тонна ҳамда хорижий давлатлардан импорт қилинган жами 863,1 тонна уруғлик картошкалардан 406,6 тоннаси экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилди. Хориждан импорт қилинган уруғлик картошкаларнинг 41,5 тоннаси экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича номувофиқ деб топилиб, тегишли тартибда номувофиқликлиги бўйича синов баённомалари расмийлаштирилган.
Жумладан, Голландиядан импорт қилинган: "Бўстонлиқ картошкачилик маркази" МЧЖнинг 285 тонна, "Қашқадарё картошкачилик маркази" МЧЖнинг 148,8 тонна, "Bananza Trade Export" МЧЖнинг 131,5 тонна, жами бўлиб 565,3 тонна уруғлик картошкаларга мувофиқлик сертификатлари берилган.
Шунингдек, маҳаллий етиштирилиб тайёрланган “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖнинг 600 тонна уруғлик картошкалари экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатланган.
"Bananza Trade Export" МЧЖнинг Голландиядан импорт қилинган жами 41,5 тонна уруғлик картошкалари ГОСТ 33996-2016 давлат стандарти талабларига жавоб бермаганлиги сабабли номувофиқ деб топилиб номувофиқлик тўғрисида синов баённомалари расмийлаштирилган.