Ру Ўз O`z En

Фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан 47 миллион сўмлик молиявий жарима қўлланилди

9 Июль 2021 2148

Мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспекция” Бухоро туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19-мартдаги 82-сонли қарори талабларининг жойларда бажарилиши юзасидан назорат тадбирлари олиб борилди.

Тадбир давомида инспекторлар томонидан Бухоро тумани “Қавола МаҳмудМФЙ ҳудудидаги чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги сувдан фойдаланиш тартибини қўпол равишда бузганлиги аниқланди.

Хўжалик ўзига тегишли бўлган ер майдонида- режада кўрсатилмаган сувга талабчан шоли экинини парваришлаб, шартнома мажбуриятларини бажармасдан, ҳеч қандай тегишли ваколатли органлар рухсатисиз ўзбошимчалик билан “Янги Обод” каналидаги сувдан экинини суғориш мақсадида фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Текширув натижасига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик жуда кўп миқдорда сувнинг исроф бўлишига сабаб бўлиб, хўжалик томонидан давлат манфаатларига жами 47 628 000 сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат, холислар ва бошқа мутахассислар иштирокида ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Кўп миқдорда сув исрофгарчилигига йўл қўйганлиги юзасидан Фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий иш қўзғатилиб, йиғилган ҳужжатлар Бухоро туман судига юборилди ва етказилган зарарни қоплаш мақсадида 47 628 000 сўм молиявий жарима қўлланилди.

Мурод ЖАМОЛОВ, “Ўзагроинспекциянинг Бухоро туман бўлими катта инспектори     

Text to speech