“Ўзагроинспекция” томонидан Президентнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросини Инспекцияда ташкил этиш чора-тадбирлари режаси тасдиқланган бўлиб, унинг 11-бандига кўра меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни Республикамизнинг Хива, Самарқанд каби туристик шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш белгиланган.
Шунга кўра, Инспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан бошқарма ва туман бўлимлари меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни кўҳна Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Ташкил этилган саёҳат давомида ходимлар “очиқ-осмон ости музейи” деб ном олган қадимий архитектура ва кўп асрлик шаҳарнинг тарихий обидалари, меъморий манзаралари билан яқиндан танишдилар.
Ҳудди шунингдек, Инспекция тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг нафақат маданий-маърифий хордиқ чиқаришлари балки жисмонан соғлом бўлиши масаласи ҳам муҳим вазифалардан бири бўлиб, бу борада олиб борилаётган саъйи-ҳаракатлар кўрсатишга арзигулик.
Хусусан, Хоразм вилояти бошқармаси томонидан хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол каби турларидан бири бўйича спорт мусобақалари ташкил этилиб, тадбирда юқори ўринларни эгаллаган ғолибларга эсдалик совғалари тарқатилди.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати