Қашқадарё вилоятида жами 40 минг 856 та қишлоқ хўжалик, йўл қурилиш техникаси ҳамда агрегатлари мавжуд бўлиб, шундан, 2024 йил январь-апрель ойларида Инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан 698 дона техникалар рўйхатга олинган ва 642 та техникаларга давлат рақам белгилари берилиши таъминланган.
Кўрсатилган хизматлар бўйича жорий йилнинг шу даврига қадар 3 673 та қишлоқ хўжалик техникалари- шундан 584 та янги техника воситаларига пластик шаклда техник паспортлар расмийлаштирилди, ҳамда 3 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг эски намунадаги техник паспортлари янги шаклга алмаштириб берилди.
Вилоятдаги 7 минг 103 та қишлоқ хўжалик техникалари йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларга 1 миллиард 626 миллион сўмлик давлат хизматлари кўрсатилди.
“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари техника ҳолатини назорат қилиш бўйича мутахассислари томонидан соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланиш талабларига риоя этмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан 275 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан таъсир чоралар қўлланилди.
Бундан ташқари, "Ўзагроинспекция" ва ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамкорлигидаги қўшма тадбирлар режасига кўра инспекциянинг вилоят бошқарма ва туманлар бўлимлари томонидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Қашқадарё вилоятида бугунги кунга қадар жами 267 та қўшма рейд ўтказилган.
Биргина Нишон туманида жорий йилнинг 29-апрель кунида инспексиянинг Нишон туман бўлими ҳамда Нишон туман ИИБ ЙПХ бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган “Қўшма рейд” тадбирлари давомида Фуқаро Н.С тегишли 1 дона МТЗ-80Х трактори тормоз чироқлари ва ён чироқлари ёнмаслиги аниқланган. Фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 112-моддасида назарда тутилган қоидабузарликни содир этган деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ш. Тожиев “Ўзагроинспекцянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш шўбаси бош мутахассиси