Ру Ўз O`z En

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

9 Февраль 2024 1976

Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, соҳани жадал ривожлантириш ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш бўйича манфаатдор томонлар билан ўзаро инновацион ҳамкорлик ўрнатиш борасида бугунги кунда "Ўзагроинспекция" томонидан амалий чора-тадбирлар ташкил этилган.

Бу борада, “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорлари дастурил амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жумладан, куни кеча Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ушбу Олий ўқув юрти ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тадбирда институт ректори Б. Жоллыбеков ҳамда Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А. Юсуповлар бошчилигида ташкилот ходимлари иштирок этдилар.

Ҳамкорлик келишувига кўра, томонлар- замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, олий таълим мазмунини бевосита ишлаб чиқариш муносабатларига ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир долзарб масалалар ечимини топишда ҳамкорлик қилиш ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар. 
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech