Бугун- 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Комплаенс-назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи С.Халилов иштирокида “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни Инспекциянинг бошқарма бошлиғи В.Ҳасанов очиб бериб, - бугунги кунда коррупция бутун дунё курашаётган ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммолардан бири эканлиги ва ва ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқлиги ҳақида сўз юритди.
Дарҳақиқат тадбирда В.Ҳасанов таъкидланганидек, коррупция соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирибгина қолмай, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига ҳам олиб келади.
Шу боис жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган ушбу муаммонинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш бўйича мамлакатимизда, шу баробарида Инспекцияда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Жумладан, 2023 йилнинг 27-ноябридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200-сонли Фармоннинг қабул қилинганлиги ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ишлаб чиқилганлиги ҳам ушбу масаланинг ўта долзарб эканлигидан далолатдир.
Қабул қилинаётган бу каби қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳар бир давлат хизматчисининг ҳалол ва шаффоф, коррупциявий муҳитдан ҳоли тарзда фаолият юритишини тақозо этиши ва шундай экан, ҳар биримиз ўз бурч ва мажбуриятларимизни англаган ҳолда, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишда фаол фуқаролик позициямизни кўрсатишимиз лозимлиги уқтирилди.
Шундан сўнг, тадбир экспертлари - Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросига бағишланган Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш тўғрисида давра суҳбатларини олиб бордилар.
Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.
“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати