Ру Ўз O`z En

Сардоба туманида ғалла ўрими бўйича семинар бўлиб ўтди

22 Май 2025 44

Сардоба туманида 2025-йилги ғалла ўрими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, комбайн техникаларининг узлуксиз ва самарали ишлашини таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди.

Жорий йилда туманда 12 минг гектар майдонда буғдой парваришланмоқда. Агротехник тадбирларни ўз вақтида белгиланган меъёрларга мувофиқ ўтказилиши натижасида мўл ҳосил яратилди.

Семинарда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Ўрим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда 15 та ўрим отряди шакллантирилган бўлиб, улар ихтиёрига юқори унумдорликка эга 33 та комбайн бириктирилган.

Text to speech