Бухоро тумани “Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Бухоро илмий-тажриба станцияси”да Вилоят қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, уруғлик дон қабул қилиш шохобчалари ҳамда уруғлик ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари иштирокида 2025 йил ҳосили учун уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда Ўзагроинспексиянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бош мутахассислари, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси Бухоро вилояти филиали мутахассислари иштирок этди.
Семинарда уруғлик дон етиштириш қишлоқ хўжалиги ривожи, умуман, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши хусусида атрофлича сўз юритилди.
Ушбу илмий-амалий семинар уруғчиликда самарадорликни оширишга, илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштиришга амалий ёрдам берди.
З.Аслонов,
“Ўзагроинспексия”нинг Бухоро вилояти бошқармаси
шўба бошлиғи