Маълумки, уруғлик чигитни тозалаш, саралаш, туксизлантириш ва дорилаш ишларини давлат стандарти талаблари асосида бажарилиши пахтадан мўл ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Уруғлик пахта хом-ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш ва сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш бўйича Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Жумладан, 2023 йил ҳосилидан пахта тўқимачилик кластерлари томонидан жами 7 минг 807 тонна, шундан 30 та ғарамларда 7598 тонна ва 5 та омборларда 209 тонна уруғлик пахта хомашёси нав ва авлодлар бўйича жамғарилган.
Шунингдек, 2024 йил ҳосили учун 3000 тонна тозалаш ва саралаш, шундан 2100 тонна туксизлантирилиб, дорилаш ишлари амалга ошириш белгиланиб, уруғлик чигит тайёрлаш графиги, уруғлик чигитни тозалаш, саралаш туксизлантириш ва дорилаш дислокацияси ишлаб чиқилиб тасдиқланган.
Шунга кўра, вилоятда мавжуд бўлган, “Sirdaryo best ceeds” MCHJ да 1159 тонна, "Bek klaster" MCHJ да 203 тонна ва “Poly tex Sirdaryo” MCHJ да 457 тонна жами 1819 тонна дорилаш белгиланган.
Бундан ташқари “Индорама агро ХК” МЧЖ томонидан Қашқадарё вилотидан 281 тонна уруғлик чигит ташиб келтириш режалаштирилган.
Бугунги кунда, 1058 тонна ёки 35,3 фоиз уруғлик чигит тозаланиб, сараланган, шундан 430 тонна ёки 20,5 фоиз туксизлантирилган ва 430 тонна ёки 20,5 фоизи дориланган бўлиб, ишлар давом этмоқда.
2024 йил ҳосили учун уруғлик чигитни дорилаш ишлари инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси