Ру Ўз O`z En

"Қўшма тадбирлар режасига" кўра жойларда ўтказилган рейд тадбирларида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмоқда

12 Февраль 2024 1652

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспекция" ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан назоратни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган “Қўшма тадбирлар режаси”га асосан, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида олиб борилган тадбирларда бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Пахтачи тумани "Боғолон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И. Н. «Боғолон» МФЙ ҳудудида ўзига тегишли бўлган TTZ-80.11 русумли транспорт тракторини, худди шунингдек, Пахтачи тумани "Найман” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т. О. соат 10-30 ларда «Найман» МФЙ ҳудудида ўзига тегишли бўлган TTZ-80.10 русумли транспорт тракторларини ўнг ва чап томон бурилиш чироқлари носоз, орқа тарафни кўрсатиш кўзгуларини ўрнатмаган ҳолатда йўлга чиқиб, бошқариб келганлиги ҳолати аниқланган. "Ўзагроинеспекция"нинг Пахтачи туман бўлими бош мутахассиси Б.Сайимов томонидан мазкур ҳолатлар бўйича далолатнома тузилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Пахтачи туманида 2024 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш ишлари бўйича кунлик назорат ўрнатилганлиги ва таъмирлаш ишларини сифатли ўтказилиши бўйича кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 2 минг донага яқин қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech