Агроинспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармасининг техника ҳолатини назорат қилиш шўъбаси томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 800 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 508 та ёзма кўрсатма 5 та тақдимнома ҳамда 287 та маъмурий қарорлар қабул қилинган. 2 минг 702 дона турли ҳил русумдаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникалари рўйхатдан ўтказилган бўлса, шундан 2 минг 451 дона ўзи юрар техникалар, 251 донаси қишлоқ хўжалиги агрегатлари ҳисобланади.
Техника эгаларига 1 минг 673 дона давлат рақам белгилари, 2 минг 485 дона техник паспорт ҳамда 258 дона техник ҳамда 1 минг 637 дона тракторчи-машинист гувоҳномалари берилган бўлиб, 11 минг 523 дона техникалар техник кўрикдан ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун йил ўн икки ой иш топилади. Зеро, қиш фасли ҳам улар учун масъулиятли давр. Яъни, баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга соз ҳолга келтириш ишлари айни ноябрь-декабрь ойларига тўғри келади.
Вилоятда 2024 йил баҳорги дала ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда?
"Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси томонидан баҳорги дала ишларида қатнашувчи тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларининг белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ўрнатилиб, бу борада назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 2024 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган жами 1 280 та чопиқ трактори, 1 280 дона культиваторлар, 660 та чигит экиш сеялкалари ҳамда 2 минг 640 та тишли бороналар, 1010 дона транспорт тракторлари, 233 дона пуркагичлар, 251 дона минерал ўғит сепкичлар, 183 дона чизеллар ва 163 дона ер текислагичларни марказлашган ҳолда таъмирлаш масканларида мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бунда таъмирлашнинг сифатли бажарилиши билан бирга, механизатор ва усталар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда эҳтиёт қисмлар билан тўлиқ таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Агроинспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси