Техника деҳқоннинг қаноти. Айниқса, бугунги замонда аграр соҳани қишлоқ хўжалиги техникаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Далада бажариладиган ҳар бир агротехник тадбирда унинг имконияти ва кучидан кенг фойдаланилади.
Шу боисдан, 2024 йил баҳорги дала ишларида жами 136 500 та қишлоқ хўжалик техникалари қатнашиши режалаштирилган.
Жумладан, 19 649 та чопиқ тракторлари, 19 130 та культиваторлар, 8 160 та чигит экиш сеялкалари, 4 071 та пуркагичлар, 3 259 та минерал ўғит сепкичлар, 2 877 та ер текислагичлар, 4 623 та чизеллар ва 74 631 та тишли бороналарни ташкил этади.
"Ўзагроинспекция" бошлиғи А.Вахабов раҳбарлигидаги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бўлиб, техникаларнинг таъмирлаш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишларни жойида кўздан кечириб, тегишли амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Техникаларни таъмирлаш учун ҳудудларда таъмирлаш масканлари ташкил этилган. Мазкур масканларда мобил таъмирлаш жиҳозлари (пайвандлаш аппарати, станоклар ва бошқ.), таъминотчи корхоналар томонидан сифатли эҳтиёт қисмлар савдоси ва таъмирлаш ишларига жалб этилган ишчи-хизматчилар учун иссиқ-овқат ва бошқа шарт-шароитлар яратилган бўлиб, натижада, Сурхондарё, Хоразм ва Наманган вилоятларида техникаларни таъмирлаш ишлари якунига етказилган, Фарғона, Андижон, Қашқадарё, Бухоро ва Жиззах вилоятларида таъмирлаш ишларини якунига етказилмоқда.
Юқоридаги ҳудудларда ҳар бир қишлоқ хўжалиги техникаси таъмир шартлари тўлиқ бажарганлиги бўйича қабул қилиниб, зарур ҳолларда, таъмирга оид керакли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.
Бундан кўриниб турибдики, бу йилги техникаларни таъмирлаш ишларини ўтган 2023 йилнинг шу даври билан таққослаганда, қарийб 20-25 кун олдинда бораётганлигини кўришимиз мумкин.