Ру Ўз O`z En

Андижон : Вилоятдаги уруғлик пахта майдонлари апробация ишлари Агроинспекция назоратида

16 Август 2022 1438

Андижон вилоятида келгуси йил ҳосили учун юқори сифатли навдор уруғлик пахта хомашёси захирасини яратиш мақсадида ихтисослаштирилган ҳудудлардан танлаб олинган фермер хўжаликлари томонидан ғўза навлари кесимида авлодли уруғликлар етиштирилаётган майдонларда агротехник тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари томонидан вилоят бўйича 9 минг 500 гектар майдонга вилоят иқлим шароитида яратилиб давлат реестрига киритилган Андижон-35, Андижон-36, Андижон-37 навлари, истиқболли ЎзПИТИ-201, ЎзПИТИ-202, ЎзПИТИ-203 ва Шарқ навлари экилган бўлиб, жами экилган майдондан 14 минг тоннадан ортиқ уруғлик пахта ҳосили олиниши режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги қарорига 3-илова билан тасдиқланган Низом талаблари ҳамда 2022 йил 30 июлдаги 03/1-669-сонли баённомага асосан етиштирилаётган уруғлик пахтанинг навдорлиги, кутилаётган ҳосилдорликни аниқлаш, шу асосда келгуси йил ҳосили учун юқори сифатли уруғлик чигит захирасини яратиш мақсадида апробация кўригини ҳаққоний ўтказилиши назоратга олинди.

 Бугунги кунда, вилоятнинг уруғлик етиштирувчи туманларида мазкур баённома ижроси юзасидан амалий ўқув семинарлари ўтказилиб, далани ўзида апробация бўйича талаб этиладиган барча ҳисоб-китоблар ҳамда нав тозалигини ўтказиш ишлари амалий тарзда кўрсатилиб, тушунтириб берилмоқда.

Наманган вилоятида ўтказилган Республика ўқув-амалий семинаридан сўнг худди шундай амалий семинарлар вилоятнинг Қўрғонтепа ва Жалақудуқ туманларида бошлаб берилди ва шу кунгача 7 та туманда ўтказилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад, аввало уруғлик учун экилган пахта майдонларида апробация кўригини сифатли қилиб ўтказиш, ғўза навларининг морфологик белгиларидан келиб чиқиб, бегона навлардан тозалаш орқали бўлғуси ҳосилни яратишдан иборатдир.

“Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлимлари маъсул инспекторлари томонидан, уруғлик пахта майдонларини сифати, танланган навлар тозалиги, дала майдонларини бегона ўтлардан ҳоли эканлиги алоҳида эътибор қаратилган ҳолда назорат олиб бориб, ўрганилган майдонларда дала апробациясини ўтказиш ва уруғлик пахтани белгиланган ҳосил шохларидан йиғиб олиш юзасидан тавсиялар берилмоқда.

        

 

У. Абдуллаев, “Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош инспектори                                                            

М.Абдусаломов, “Ўзагроинспекция”нинг вилояти бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш бўлими бош инспектори  

 

Text to speech