Қашқадарё вилоятида 2025-yil пахта ҳосили учун 126 минг гектар майдонга чигит экилиши режалаштирилган бўлиб, экиш ишларига 1 минг 378 дона чигит экиш сеялкалари жалб қилинган ва шундан 254 донаси юқори унумли сеялкалардир.
Жумладан, ҳудудларда чигит экиш ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалик техникаларига ёнилғи мойлаш материалларининг тизимли асосда етказиб берилиши ва далаларда механизатор ҳамда муҳандис техник ходимлар учун етарли шароитлар яратилиши, шунингдек кўчма техник хизмат кўрсатиш гуруҳлари томонидан сифатли сервис хизмати кўрсатилиши «O‘zagroinspeksiya»нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назоратга олиниши натижасида 1минг 378 дона чигит экиш сеялкаларини тўхтовсиз ишлаши таъминланмоқда.