Ҳукуматнинг 2019-йил 12 июлидаги 575-сонли қарорига кўра "Ўзагроинспекция"га берилган ваколатлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг ўтказилиши, техникаларни мавсумга тайёрлаш, айниқса дон ўриш комбайнларининг мавсумга тайёргарлиги устидан Инспекциянинг Боғот туман бўлими томонидан кунлик назорат олиб борилмоқда.
Туманда 2024-йил ҳосили учун 72 та пахта-ғалла фермер хўжаликлари томонидан 3000 гектар майдонга бошоқли дон экилди. Бугунги кунда ғалланинг ривожланиш фазаси 3000 гектар майдонда тўлиқ бошоқлаш даврига ўтиб, шундан барча майдонларда баҳорги суғориш ишлари ўтказилди. Ҳозирда қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари, айниқса зарарли хасвага қарши профилактик ишлов бериш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, туманда 2024-йил ғалла ўримини ўтказиш учун 13 дона дон ўриш комбайнлари кераклиги инобатга олиниб, бугунги кунда режалаштирилган барча комбайнлар билан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилган. Мазкур комбайнларнинг 8 таси туманда фаолият юритувчи фермер хўжаликлари ва 5 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига тегишли.
Эндиликда масъул ташкилотлар иштирокида тузиладиган комиссия ходимлари билан биргаликда масканга йиғилган ва тўлиқ таъмирдан чиқарилган комбайнлар махсус синовдан ўтказилади ва мавсумга яроқлилиги юзасидан сертификат тақдим этилади.
Умуман олганда, туманда жорий 2024 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш (минерал ўғитлар озиқлантириш, шарбат усулида суғориш, бегона ўтлар, касаллик ва ҳашаротларга қарши курашиш) ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда ҳосилдорликни кескин ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиб, кунлик мониторинг ишлари ташкил этилиб ва фермер хўжаликларига амалий ёрдамлар бериб борилмоқда.
"Ўзагроинспекция"нинг Боғот туман бўлими