Ру Ўз O`z En

Боёвут туманида чигит экиш ишлари “Ўзагроинспекция”назоратида

13 Апрель 2021 2358

Айни кунларда юртимиз бободеҳқонлари, қуёш нурларининг тафти замин узра таралаётган илиқ кунларда, ернинг тобида етилганидан фойдаланиб, чигит экиш ишларига уюшқоқлик билан киришдилар.

Жорий йилда туманда 10 500 гектар ер майдонларига чигит экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 5 982 гектар майдонга ғўзанинг “Султон” ва  4518 гектар майдонга ғўзанинг Ан-Боёвут-2” навлари экилиши белгиланган.

Шунингдек, ҳудудларда чигит экиш ишларини амалга ошириш учун бугунги кунда 386 тонна сифатли уруғлик чигитлар тайёрланиб, “Боёвут Техно Кластер” МЧЖга қарашли уруғлик чигит тарқатиш шаҳобчалари орқали фермер хўжаликларига етказиб бериш тизими йўлга қўйилган - дейди “Ўзагроинспекциянинг Боёвут туман бўлим бошлиғи Жалолиддин Тўраев.

Хусусан, чигит экиш ишларини унумли ва самарали ташкил этиш, мақбул муддатларда чигит экиш ишларини якунлаш учун, туманда 35 та чигит экиш отрядлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, туманда чигит экиш ишларида иштирок этаётган қишлоқ хўжалиги техникаларига техник хизмат кўрсатиш учун мобил гуруҳлари ташкил этилиб, улар томонидан ёқилғи мойлаш материаллари чигит экилаётган далалардаги техникаларга узлуксиз етказиб берилмоқда.

 

Шу билан бирга, чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида, туманда 231 дона чопиқ трактори, 231 дона культиватор, 71 дона пуркагичлар, 43 дона минерал ўғит сепгичлар таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилгани “Ўзагроинспекциянинг Боёвут туман бўлими томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, уларга масхсус сертификатлар берилди.  

Туманда чигит экишга ер тайёрлаш, чигит экиш ҳамда чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни бажарилиши мавсум давомида “Ўзагроинспекциянинг Боёвут тумани бўлими томонидан доимий назоратга олиниб ва амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бериб борилади.

Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech