Сўнгги йилларда кучайиб бораётган сув тақчиллиги ҳамда сув ресурсларига бўлган эҳтиёж ўсиб бораётгани қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин оширишни талаб этмоқда. Бу борада Боёвут туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманида томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича манзилли рўйхатлар шакллантирилган бўлиб тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, туманда 2021 йилда пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича жами туманда 2532 гектар майдонга режалаштирилган бўлиб, шундан 1096 гектар томчилатиб, 1157 гектар ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиш белгиланган бўлиб, ушбу йўналишда туманда 40 та фермер хўжаликлари томонидан томчилатиб суғориш учун 1549 га , ёмғирлатиб суғориш учун 6 та фермер хўжалиги томонидан 1157 га майдонларга шартномалар тузилган. Шартномалардан жами 46 млрд.сўми молиялаштирилган. Бугунги кунда томчилатиб суғориш ускуналарини етказиб бериш “Xinjiang Demeter Agricultural Technology Co., Ltd.” пудратчи томонидан таъминлаб келинмоқда.
2021 йилда туманда “Эркин Мадаткор Файз” фермер хўжалиги 10 гектарга, “Санжарбек Жураев” фермер хўжалиги 19 гектарга, “Мавлонқул бобо фарзандлари” фермер хўжалиги 41 гектарга ҳамда “Boyovut techno cluster” МЧЖ томонидан 617,3 гектар майдонларга сув тежовчи технологиялари тўлиқ жорий қилиниб, ундан унумли фойдаланиб келмоқдалар, - дейди “Ўзагроинспекция”нинг Боёвут туман бўлими “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси” катта инспектори Шахзод Асадов.
Жумладан, бугунги кунда туманда 2022 йил ҳосили учун жами 2184 гектар майдонга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш режалаштирилган. Шундан, пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича 1600 гектар, боғларга 310 гектар, токзорлар 24 гектар ва бошқалар 30 гектар ер майдонларига ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, 220 гектар ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг Боёвут туман бўлими томонидан сув тежовчи технологияларни ўрнатилиши юзасидан доимий мониторинг тадбирлари олиб борилиб, қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва уни яратиб бераётган шарт-шароитларни олдини олиш юзасидан 18 та огоҳлантириш ҳамда 7 та ёзма кўрсатмалар берилди.
“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.