Республикада 2024-йил ҳосили учун ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ишларини ўтказилишини назорат қилиш бўйича маълумот.
Ассалому алайкум.
Республикада жорий йил ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш тадбирларини ўз вақтида бошлаш, яъни Ўрилган ғаллазорларни сомондан тозалаш, шудгорлаш ва экин экиш ишларини бошлаш жараёнлари «Ўзагроинспекция» томонидан мониторинг қилиб борилди.
Таъкидлаш керакки, жорий йилда республикада ғалладан ва эртаки экинлардан бўшайдиган жами 923 минг 682 гектар майдонга такрорий экин экилиши режалаштирилган.
Шундан 284 минг 882 гектарга дуккакли экинлар, 227 минг 164 гектар ерга озуқа экинлари, 110 минг 447 гектар ерга сабзавот, 101 минг 230 гектар шоли ва шу каби қолган гектарларга тариқ, картошка, супурги ва мойли экинларни такрорий экин сифатида ўз муддатларида экиш ишлари Инспекция томонидан доимий назорат қилиб борилди.
Жумладан, такрорий экин учун режалаштирилган дуккакли экинлар 286 минг гектарга ёки режага нисбатан 100 фоиз, озуқа экинлари 244,7 минг гектарга ёки режага нисбатан 112 фоиз, сабзавот 104,1 минг гектарга ёки режага нисбатан деярли 95 фоизга, шоли уруғлари 99,7 минг гектарга ёки режага нисбатан 98,6 фоиз, тариқ дони 57 минг гектарга ёки режага нисбатан 102 фоиз майдонларда, шунингдек, бошқа турдаги такрорий экинлар ҳам режага кўра экиб бўлиниши таъминланган.
Ушбу майдонларда белгиланган қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши «Ўзагроинспекция» томонидан ўрганилганда кластер ва фермер хўжаликлари ўз эҳтиёжлари учун 453,1 минг гектарда қишлоқ хўжалиги экинларини экиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 453,7 минг гектар ёки режага нисбатан 100,2 фоиз, фермер хўжалиги аъзолари томонидан 311,1 минг гектар, амалда режага нисбатан 100 фоиз, шунингдек ижтимоий дафтарларда рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар томонидан 159,8 минг гектар, амалда режага нисбатан 99,7 фоиз майдонларда такрорий экинлар экилганлиги маълум бўлди.
Бугун сизга етказмоқчи бўлган маълумотлар шулардан иборат эди, хайр саломат бўлинг.