Ру Ўз O`z En

Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш: 136 та қонунбузулиш ҳолатлари аниқланган

26 Май 2021 1721

Республикамизда чорвачиликни ривожлантириш, хусусан четдан наслли қорамолларни олиб келиш ва чорва моллари зотини яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Ўз ўрнида наслчилик хўжаликлари сонининг ортиши ва уларда боқиладиган чорва молларининг кўпайиши мамлакатимизда гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Жиззах вилоятида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, ривожланган давлатлардан зотдор молларни олиб келиш ва бош сонини кўпайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бугунги кунда вилоятда 608 та қорамолчилик хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 20 таси наслчилик мақомига эга.

Мазкур тармоқнинг наслчилик ишларини ривожлантириш, камчиликларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларига бир қатор ваколатлар берилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик to‘g‘risida”gi Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, Инспекция зотли ҳайвонларнинг экспорт ва импорт қилиниши, мулкчилик шаклидан қатъий назар чорвачилик хўжаликларида мавжуд зотли моллардан оқилона фойдаланилиши, чорвачиликда наслчилик ишларининг ҳисобини юритилиши устидан назоратни амалга оширади.

Шундан келиб чиқиб, «O‘zagroinspeksiya»ning вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жорий йил давомида жами 966 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, натижада 136 та қонунбузулиш ҳолатлари аниқланган.

-Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан жами 15 та ҳолатда маъмурий чоралар қўлланилди, дейди Инспекциянинг вилоят бошқармаси чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори Учқун Mamarajabov.- Шунингдек, тегишли ташкилот ва корхоналарга 45 тақдимнома, 70 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ҳамда 830 огоҳлантирув хатлари киритилган.

Вилоятдаги мавжуд қорамолчилик хўжаликларининг 144 таси Sh.Rashidov туманида фаолият юритаётган бўлиб, шундан 4 таси наслчилик мақомини олган. Уларда жами 616 зотдор мол парвариш қилинмоқда. Озуқа базасини яратиш мақсадида ушбу хўжаликларга жами 422 га озуқа ер майдони ажратиб берилган.

Туманидаги “Diomond чорвалари” масъулияти чекланган жамиятида ҳам наслли молларни кўпатириш йўлга қўйилган. Айни вақтда бу ерда 90 бош Симментал ва Голштин зотли моллар парвариш қилиняпти. Сигирлардан кунига ўртача 2 минг литрдан сут соғиб олинмоқда.

Туманда яна бир лойиҳа ташаббускори томонидан сутни қайта ишлаш цехи фаолиятининг йўлга қўйилгани ҳам ҳудуд ҳаёти учун айни mudoadir. Гап «Chaqmoq» кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан ишга туширилган мини завод ҳақида кетмоқда. Завод бир йилда 1020 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга.

Инспекция ходимлари мазкур объектларда бўлиб, ўрганиш асносида соҳа олдига қўйилаётган талаблар юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди.

Бир сўз билан айтганда, чорвачиликда наслчиликнинг ривожи халқимиз дастурхони учун зарур бўладиган гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш имкониятини оширади.

 

 «O‘zagroinspeksiya»ning Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech