Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатга асосан Инспекциянинг Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармасига идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, муассаса ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юклатилган.
Хусусан, жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида Инспекциянинг Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш йўналишида жами 667 та назорат тадбирлари ўтказилди.
Шундан, 608 та мониторинг ва 59 та текширишлар (шундан 37 таси хабардор қилиш тартибида) ўтказилди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 60 та маъмурий қарорлар қабул қилиниб, 16 та ҳолатда тақдимномалар, 129 та ҳолатда ёзма кўрсатма ва 520 та огоҳлантирувлар берилиб, содир қилиниши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чоралари кўрилиши таъминланди.
Бундан ташқари, тегишлилиги бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жами 17 та, шундан 15 та судларга ва 2 та прокуратура органларига материаллар юборилди.
Шунингдек, май ойининг биринчи ўн кунлиги давомида, аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳамда кўрсатилган хизматлардан тушган жами 113 млн. 844 минг сўм пул маблағлари давлат бюджетига тушиши таъминланди.
Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармасининг жойлардаги инспекторлари томонидан йил давомида ҳар бир ҳудудда чорвачилик субъектларида наслчилик ишларига риоя этилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар кунлик ўрганилиб, туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриб борилмоқда.
Б. Эралиев, "Ўзагроинспекция" Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармаси ўринбосари