Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида, давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
Давлат хизматчиларининг тиббий кўрикдан ўтиши уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.
Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида давлат органлари ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган давлат хизматчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Хусусан, «Ўзагроинспекция»нинг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ҳам малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Худди шундай кўрик туман поликлиникаларида туман бўлимлари мутахассислари учун ташкил этилди.
Тадбир давомида барвақт аниқланган касалликларни олдини олиш, даволаш бўйича зарур тиббий тавсиялар берилди.