Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёргарлиги юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда

16 Февраль 2024 776

Хоразм вилоятида жами баҳорги дала ишларида 13 минг 570 та техникалар қатнашиши режалаштирилган. Шундан, 1 722 та чопиқ тракторлари, 1 284 та транспорт трактори, 510 та ҳайдов тракторлари, 855 та пахта экиш сеялкаси, 1611 та мола, 442 та чизел, 3882 та зигзак-борона, 639 та ер текислагич ва 154 та минерал ўғит сепкичлар ташкил қилади.

Бугунги кунда вилоятда баҳорги дала ишларида қатнашадиган мавжуд техникаларни тайёргарлиги Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларидаги соҳавий мутахассислар томонидан кунлик назоратга олинган бўлиб, 1 минг 722 та чопиқ тракторларининг барчаси таъмирлашга жалб қилинган ҳолда тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 855 та чигит экиш сеялкаси, 1 минг 742 та культиваторларнинг барчаси, 1 минг 611 та мола, 442 та чизел ҳамда 3 минг 882 та зигзак-бороналар тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Бу борада Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ўтган ой давомида 328 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 297 таси мониторинг, 31 таси жисмоний шахслар фаолияти бўйича текширишларни ташкил қилади.

Олиб борилган назорат тадбирлари натижасида 31 та ҳолат юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ваколат доирасида кўриб чиқилган бўлса, 297 та ҳолат бўйича бажарилиши мажбурий тусга эга бўлган ёзма кўрсатмалар киритилиши таъминланди.

Бугунги кунда, қишлоқ хўжалиги техникалари назорати соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ишлари давом эттирилмоқда.

Д.Полвонов, Қ.Собиров - Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси

Text to speech