Самарқанд вилояти ҳудудида 2025 йилги ғалла ҳосилини қабул қилиш бўйича жами 24 та дон қабул қилиш масканлари фаолият юритади. Ушбу масканлар орқали жами 228,0 минг тонна дон, шундан 18,5 минг тоннаси уруғлик дон сифатида, йиғиштириб олиниши режалаштирилган.
Дон қабул қилувчи корхоналар томонидан мавсумга тайёргарлик ишлари белгиланган тартибда тўлиқ якунланган.
Хусусан:
Элеваторлар, ёпиқ омборлар ва асфальт қопламали очиқ майдонларда зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилган;
Омбор ва майдонларда тўлиқ дезинфексиялаш ишлари бажарилиб, санитария талаблари асосида мавсумга тайёр ҳолатга келтирилган;
Таҳлилхоналарда мавжуд барча ўлчов воситалари давлат қиёсловидан муваффақиятли ўтказилган;
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилган. Шунингдек, барча дон қабул қилиш шохобчаларида ўрнатилган тарозиларни “Ҳосил қабули” ахборот тизимига улаш бўйича шартномалар расмийлаштирилган. Тарозихоналар онлайн тизимга уланиши учун зарур бўлган техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланган.
Мазкур тайёргарлик ишлари 2025 йилги ғалла ҳосилини сифатли ва тизимли равишда қабул қилиш имконини яратади.
Дон ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни фойдаланишини назорат қилиш шўбаси бошлиғи - Н.Тўхтамишов