Ру Ўз O`z En

ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛИШИ “ЎЗАГРОИНСПЕКСИЯ” ТОМОНИДАН МУНТАЗАМ НАЗОРАТ ҚИЛИБ БОРИЛМОҚДА

23 Май 2025 102

Жорий йилда республикада 122 та пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ва 28707 та фермер хўжаликлари томонидан 875,6 минг гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.

Бугунги кунда, ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли ўтказилиши ва келгусида ғўзада мўл ҳосил яратиш мақсадида жойларда “Ўзагроинспексия” томонидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланишича, ҳозирги кунда ғўза майдонларининг 26 минг гектари 3 фоизи 3-4 чинбарг, 550 минг гектари 5-6 чинбарг, 284 минг гектари шоналаш ва 16 минг гектар гуллаш фазасида ривожланаётганлиги аниқланди.

Жорий йил мавсумида ғўза қатор ораларига ишлов бериш мақсадида ҳудудларда 18 минг 617 дона культиваторлар иштирок этиб, бугунгача ғўза қатор ораларида 2,2 марта культивация ишлари ўтказилиб, шу билан биргаликда тўлиқ майдонларда бир марта чуқур юмшатиш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари 809,7 минг гектар ва   суғориш ишлари 24,4 минг гектар майдонларда ўтказилган бўлиб, чопиқ қилиш ва суспензия сепиш ишлари тўлиқ майдонларда 2 марта бажарилган. Зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида ғўза майдонларига 1,7 марта олтинкўз ва 1,6 марта трихограмма биомаҳсулотлари чиқарилганлиги аниқланди.

“Ўзагроинспексия” томонидан ғўза парвариши бўйича 15 748 та назорат тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлари давомида 9 106 нафар фермер хўжаликларининг 54 801 гектар ғўза майдонларида камчиликлар аниқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда соҳа масъулларига 70 та тақдимномалар киритилиб, фермер хўжаликларига 15 058 та огоҳлантириш ва 620 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Мавсум давомида, ҳудудларда ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши “Ўзагроинспексия” томонидан доимий назоратга олиб борилади.

                                                                                                                                                                Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech