Самарқанд вилояти Паяриқ ва Иштихон туманларида жорий йилги ғалла ўрим-йиғимини режали тарзда ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 22 май куни амалий семинар ташкил этилди. 2025 йил ҳосилини ўз вақтида ва нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун вилоят бўйича жами 255 дона ғалла ўриш комбайнларни шай ҳолатга келтирилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари С.А. Нишанбоев, вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Ф. Худойбердиев, туман ҳокимлари ва “Ўзагроинспексия”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Д. Ачилов, ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашишди.
Шунингдек, тадбирга Булунғур, Жомбой, Тойлоқ, Самарқанд, Ургут, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пастдарғом, Нуробод ва Оқдарё туманларидан мавсумга сафарбар этилган мутахассислар жалб этилди.
Мазкур семинарда жорий мавсумдаги ғалла ўрим-йиғимини самарали ташкил этиш, мавжуд техник ва ташкилий имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, шунингдек, ҳосилни йўқотишларсиз йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар берилди.
“Ўзагроинспексия” нинг Самарқанд вилоят бошқармаси