Бошқарманинг қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан ўтган давр мобайнида жами 27 та ҳолатда 78,95 гектар майдонларда қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариш ҳолатлари аниқланиб, жами 3 млрд 9 млн 375 минг сўм миқдорида зарарлар ҳисобланган ва ушбу маълумотлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Жумладан, Шароф Рашидов туманида 11 та ҳолатда 1 млрд 949 млн 280 минг сўм, Зафаробод туманида 5 та ҳолатда 120 млн 232 минг сўм, Ғаллаорол туманида 4 та ҳолатда 439 млн 870 минг сўм, Зомин туманида 3 та ҳолатда 24 млн 520 минг сўм, Фориш туманида 22 млн 993 минг сўм, Баҳмал туманида 1 та ҳолатда 11 млн 775 минг сўм, Дўстлик туманида 1 та ҳолатда 3 млн 467 минг сўм ва Жиззах шаҳрида 1 та ҳолатда 437 млн 407 минг сўмлик келтирилган зарарлар ҳисобланди
Мазкур ҳолатлар бўйича ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан Прокуратура ҳамда ИИБ тергов органлари томонидан тергов ҳаракатлари ва суд жараёнлари давом этмоқда.
Бошқарманинг қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида Фориш тумани, «Эгизбулоқ» МФЙ ҳудудидаги «СОФСОР» МЧЖ томонидан 22 млн 993 минг 061 сўм ҳамда SH.Rashidov тумани “Ультра бетон” МЧЖ томонидан 116 млн 228 минг 660 сўм миқдорда қишлоқ хўжалиги ерларига келтирилган зарарлар аниқланган
Бошқарма томонидан ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариш ҳолатлари бўйича ҳисобланган зарарларнинг ундириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек бошқарманинг қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан туман ҳокимликларига 32 та тақдимномалар киритилган.
Инспекциянинг Жиззах вилояти бошқармаси