Ру Ўз O`z En

ДАВЛАТ РЕСУРСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ДОННИ СИФАТЛИ САҚЛАНИШИ-НАЗОРАТДА

7 Август 2020 2374

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июлдаги “2020 йил ҳосилидан дон қабул қилиш масканлари ва уларнинг очиқ майдонларига қабул қилинган ғаллани “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон маҳсулотлари корхоналарининг элеватор ва ёпиқ сиғимларига киритишни ташкил қилиш тўғрисида”ги 03-16-2-сонли йиғилиш баёнида Инспекцияга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши қатъий назоратга олиниб, очиқ майдонларга қабул қилинган донлар белгиланган муддатларда ёпиқ сиғимларга киритилиши ҳамда Инспекциянинг 2020 йил 7 июлдаги 01/1891-сонли топшириғи ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг тегишли мутахассисларидан ушбу масалани ташкил қилинишини назоратга олиш бўйича кунлик маълумотлар олиб борилмоқда.

 

Айни вақтга қадар Сурхондарё вилоятида очиқ майдонларга қабул қилинган 276 415 тонна дон тўлиқ

( 100%) ёпиқ сиғимларга киритилиши таъминланди.


Биргина Бухоро вилояти мисолида оладиган бўлсак, давлат раҳбари томонидан берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси мутахассис ходимлари ҳам ишни кеча-ю кундуз ташкил қилиб давлат омборларига қабул қилинган донни сифати, тўғри жойлаштирилиши ва сақланиши устидан назорат олиб боришмоқда

Бухоро вилоятида Давлат ресурсидаги донни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар тимсолида бу ишларни бажарилиши мониторинг қилинганда, 2020 йил ҳосилидан қабул қилинган бошоқли донлар 10 август ҳолатида тўлиқ омборлар ва махсус ёпиқ сиғимларга киритилиши режалаштирилган.

Очиқ майдонларга қабул қилинган донни қисқа муддатларда ёпиқ сиғимларга киритиш, давлат ресурсидаги дондан оқилона фойдаланиш, нобудгарчиликни камайтириш мақсадида жорий йилда “Бухородонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида 3 минг тонна металл сиғим ва 20 минг тонналик механизациялаштирилган омбор қурилиб ишга туширилди.

Шунингдек, жорий йилда “Қоракўлдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида 15 минг тонна, “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖга қарашли “Яккатут” МЧЖда 3 минг тонна металл сиғим ва 27 минг тонна механизациялаштирилган омборлар қурилиб ишга туширилди.

Давлат ресурсидаги дон ва дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш ва мақсадли ишлатилиши устидан “Ўзагроинспекция” ходимлари томонидан кунлик масофавий назорат тадбирлари ва мониторинг ўрнатилган.

 

К. Ахмедов

 

 

Text to speech