Ру Ўз O`z En

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН БЕЛГИЛАНГАН МАҚСАДЛАРДА ФОЙДАЛАНИЛИШИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИДА

13 Май 2025 19

Ўзагроинспексиянинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши натижасида фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар устидан доимий тарзда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жорий йилда тизимли олиб борилган назорат тадбирларида бир нечта юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Мирзаобод тумани “Оқ олтин” ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 27-контурларидаги 47 балл бонитетли суғориладиган экин ер майдонларида жами 0,304 гектар ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилиш қуриш оқибатида, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолатда етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 55-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра етказилган зарар 148 миллион 518 минг сўмни ташкил этган.

Шунингдек, ушбу ҳудудида фаолият кўрсатаётган “ДЕҲҚОНОБОД ISSIQXONA KOMPLEKSI” масъулияти чекланган жамияти ер майдони ўрганилганда МЧЖ ижарасида бўлган 24қ-контурдаги балл бонитети 44 балл бўлган 0,05 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан иситиш бинолари қурилиши оқибатида ушбу ер майдонини қишлоқ ҳўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳамда 22 миллион 868 минг сўмлик зарар етказилган.

Худди шундай ҳолат “Оқ олтин” ҳамда “Т.Ахмедов” ҳудудларида фаолият юритаётган “МИРЗАОБОД UNIVERSAL TRADE CЛУСТЕР” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 26-қисм-контурдаги бонитет балли 47 бўлган 0,25 гектар суғориладиган ер майдонида аниқланди. Ушбу контурда ўзбошимчалик билан идора биноси қуриб, тарози ўрнатилганлиги ва ерга асфальт ётқизилганлиги сабабли ер майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳамда 122 миллион 137 минг  сўмлик зарар етказилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатларда, Ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар миқдорини ундириш юзасидан белгиланган тартибда судларга даъво аризалар киритилди.

Бундан ташқари,  қишлоқ хўжалиги ер турларини, айниқса суғориладиган ер майдонларини сақлаб авайлаш, ноқонуний эгаллаб олмаслик ва ўзбошимчалик билан қурилишлар қилмаслик юзасидан жойларда кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

К.Кодиров,

“Ўзагроинспексия”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан

фойдаланишни назорат қилиш шўбаси бош мутахассиси   

Text to speech