Ру Ўз O`z En

ДОН ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЛАБОРАТОРИЯ СИНОВ ЖИҲОЗЛАРИНИНГ ҚИЁСЛАНГАНЛИГИ НАЗОРАТДА

22 Май 2025 64

“Ўзагроинспексия” нинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан  2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилишда иштирок этадиган дон қабул қилувчи корхоналарнинг лаборатория жиҳозлари моддий-техника базасини мавсумга тайёргарлиги ўрганилди.

Ўрганишларда, вилоятда жойлашган дон қабул қилиш корхоналарида жами 20 та лабораториянинг синов жиҳозлари, 44 та СЕШ – намликни аниқлаш ва 25 та ИДК – клейковина гуруҳини аниқлаш лаборатория жиҳозлари, 22 та лаборатория ва 22 та автомобиль тарозилари қиёслов кўригидан ўтказилиши устидан назорат ўрнатилди.

Натижада дон қабул қилиш корхоналарида лаборатория жиҳозлари техник ҳолати, мавжуд синов ускуналари ҳамда ўлчов воситаларининг метрология текширувидан (қиёслашдан) ўтказилганлиги, йўриқномалар, қўлланмалар ва стандартлар билан таъминланганлиги аниқланди.

Шунингдек, жойларда ўтказилган тарғибот тадбирларида ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумида белгиланган тартиб ва стандарт талабларидан оғмаслик тўғрисида тушунчалар берилди.

 К.Бозоров,

“Ўзагроинспексия” нинг Бухоро вилоят бошқармаси Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш сертификатлаш ва метрология бош мутахассиси       

Text to speech